Жамият | 10:15 / 28.09.2016
7609
2 дақиқада ўқилади

Брэд Питт оилавий можаролари сабабли "Вақтлар аро саёҳат" фильми премьерасини ўтказиб юборган

Америкалик актёр Брэд Питт режиссёр Терренс Маликнинг "Вақтлар аро саёҳат" ("Voyage of Time") номли ҳужжатли фильм премьерасида "оилавий муаммолари" туфайли иштирок эта олмагани маълум бўлди. Бу ҳақда Рейтер агентлигида хабар берилган.

"Вақтлар аро саёҳат" - 45 дақиқалик, IMAX камераси ёрдамида тасвирга олинган тажрибавий фильм. Унинг премьераси 7 сентябрь куни Венеция кинофестивали вақтида ўтказилган. Фильм ердаги ҳаётнинг яралишидан интиҳога қадар ҳикоя қилади.

"Мен бу лойиҳада иштирок этганимдан мамнунман. Лекин айни вақтда мен бор эътиборимни оиламдаги вазиятга қаратганман. Барчага бу фильмни томоша қилишни тавсия этаман", дея унинг сўзларини келтирган агентлик.

1 ҳафта олдин Анжелина Жоли ажрашиш учун ҳужжатлар топширгани маълум бўлди. Актриса суддан 6 фарзандини ўзида қолдиришни сўраган. Шу билан бирга Питтнинг фарзандлари билан дам олиш кунларида учрашиб туришига қаршилик қилмаслигини билдирган.

Брэд Питт ва Анжелина Жоли Ҳолливуднинг энг юқори маош олувчи актёрлари ҳисобланишади. Улар узоқ йил давомида бирга яшашиб, 2014 йилда расман никоҳдан ўтишганди. Бу оила Ҳолливуднинг энг бахтиёр оиласи сифатида кўриларди. Жуфтлик 6 фарзандни (шулардан 3 нафари асраб олинган) вояга етказишаётганди.

Мавзуга оид