Жаҳон | 21:13 / 29.09.2016
9258
2 дақиқада ўқилади

БААлик мутахассис террорчиликка қарши коалицияни тузишнинг имкони йўқлиги сабабини айтди

Россия томонидан таклиф қилинган кенг халқаро аксилтеррорчилик коалициясини айни шароитларда яратишнинг имкони йўқ, чунки турли давлатлар "террорчиларни" ўзларича тасаввур қиладилар, деб айтди БАА пойтахти Абу-Дабидаги "Ал-Мустақбал" илғор тадқиқотлар марказининг террорчилик ташкилотлари бўйича мутахассиси Фади Абдулваҳоб.

"Россия президенти Владимир Путин бир йил аввал таклиф қилган кенг халқаро аксилтеррорчилик коалициясини тузишнинг ҳозир ҳам иложи йўқ, чунки барча давлатлар террорчиликка қарши курашиш кераклигини айтишади, бироқ барча бу тушунча остида турлича нарсани тушунади", деб айтди Абдулваҳоб.

Унинг айтишича, мисол учун, аҳолисининг аксарияти суннийлар бўлган араб давлатларида террорчиликка қарши кураш деганда Эрон томонидан қўллаб-қувватланувчи Сурия, Яман, Ироқ, Баҳрайндаги шиалар гуруҳларига қарши кураш тушунилади. "Кўпчилик араб давлатлари Эронни террорчиликка қарши курашувчи коалициянинг бир қисми бўла олмайди, деб ҳисоблайдилар, чунки Эрон якка ҳукмронлик ўрнатиш реежалари билан араб дунёси хавфсизлигига хавф солади", деб айтди мутахассис. 

Абдулваҳобнинг таъкидлашича, араб дунёсида террорчиликни тартибга солинмаган ички ихтилофлар, жумладан ҳукуматдан четлатиш ва маълум диний гуруҳларнинг таҳқирланиши ҳамда таъсир этиш учун ҳудудий кураш келтириб чиқарган.

"Дастлаб минтақада мавжуд ихтилофларни сиёсий йўл билан тартибга солиш ва дунёда диний мансублигига қарамасдан, террорчилик гуруҳларига ягона қараш ва ёндашувни шакллантириш лозим, ана шундан кейин кенг халқаро коалиция яратиш ҳақида гапирса бўлади", деб ҳисобламоқда мутахассис.   

 

Мавзуга оид