Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канада хоккей терма жамоаси охирги дақиқада киритилган шайба ҳисобига жаҳон кубогини қўлга киритди
Канада терма жамоаси Торонтода бўлиб ўтган хоккей бўйича жаҳон финалининг 2-учрашувида ҳам Европа терма жамоасини мағлуб этди. Учрашув 2:1 ҳисобида якунланди.
Европаликлар Здено Харанинг 7-дақиқада киритган шайбасидан кейин учрашувнинг деярли охиригача ҳисобда олдинда бордилар. Бироқ канадаликлар учрашув тугашига 2-дақиқа қолганда аввал ҳисобни тенглаштириб, сўнгра охирги дақиқада ғалаба голини киритишга муваффақ бўлишди. Бунда шайбаларни кўпчиликда Бержерон (58-дақ.) ва камчиликда Брэд Маршан (60-дақ.) киритдилар.
Финалнинг 1-учрашувида ҳам канадаликларнинг қўли баланд келганди (3:1). Шу тариқа, "заранг япроқлар" 2016 йилги жаҳон кубоги соҳибига айландилар.
Хоккей бўйича жаҳон кубоги. Финал. 2-учрашув
Европа — Канада — 1:2 (1:0, 0:0, 0:2)
1:0 — Хара (Секера, Нильсен) — 06:26.
1:1 — Бержерон (Бернс, Кросби) — 57:07 ГБ.
1:2 — Маршан (Тэйвз, Пьетранджело) — 59:16 ГМ.
Мавзуга оид
23:00 / 22.02.2026
Хоккей бўйича АҚШ терма жамоаси 1980 йилдан буён илк бор Олимпиадада олтин медални қўлга киритди
08:50 / 31.05.2024
Тошкентда муз саройини ўз ичига олувчи Хоккей спорт мажмуаси қурилади
18:34 / 29.05.2024
Ўзбекистон хоккей миллий жамоаси жаҳон чемпионатида иштирок этади
22:47 / 30.04.2024