Европа коинот агентлигининг Rosetta станцияси йўқ қилиб юборилди
Европа коинот агентлиги (ЕКА) Rosetta автоматик станциясини Чурюмов-Герасименко кометаси билан 30 сентябрда Тошкент вақти билан 15:40 да тўқнаштириб, ушбу миссияни якунлади. Қурилмадан Ергача сигнал 40 дақиқа келиб турган. Бу ҳақда ЕКА сайтида маълум қилинди.
Rosetta миссияси давомида бир неча муҳим натижалар олинди. Олимлар кометанинг қурилишини аниқлаш, унинг харитасини тузиш, унинг сиртидан Қуёшга яқинлашгани сари модда камайиши тезлигини аниқлаш ҳамда Ердаги сув комета келиб чиқишига эгалиги даргумонлигини қўрсатишга муваффақ бўлдилар.
Rosetta станцияси фазога 2004 йил юборилган. У 10 йилдан кўпроқ вақт ичида ўзининг якуний манзили – P67/Чурюмов-Герасименко кометасига етиб келган. Комета ядросини тадқиқ қилиш учун қурилма бортида режалаштирилган тадқиқотларни ўтказишда зарур бўлган 11 та тизим билан жиҳозланган Philae зонди бўлган.