Спорт | 15:32 / 03.10.2016
4879
1 дақиқада ўқилади

“Спартак” жамоаси мухлиси “Зенит”дан учралган мағлубиятдан сўнг ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди

Полиция ходимлари Россия пойтахти Москванинг жануби-шарқида жойлашган уйнинг 13-қаватидан сакрамоқчи бўлган эркакнинг жонини қутқариб қолишди. Бу ҳақда “Москва” шаҳар ахборот агентлиги маълум қилган.

«Тахминларга кўра эркак “Спартак” футбол клубининг ишқибози бўлган ва севимли жамоасининг мағлубиятидан сўнг ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган. Ҳозир у билан мутахассислар ишламоқда», — деди манба.

Воқеа якшанба, 2 октябрь куни юз берган. Айнан шу куни “Спартак” Санкт-Петербургнинг “Зенит” жамоасига 2:4 ҳисобида имкониятни бой берган эди.