Ўзбекистон | 11:16 / 03.10.2016
5438
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон делегацияси Брюсселда Афғонистон масаласидаги халқаро конференцияда иштирок этади

2016 йилнинг 4-5 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Брюссель шаҳрида “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” шаклидаги минтақалараро вазирлар учрашувида ҳамда Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайти хабар берган.

Ташриф доирасида Евроиттифоқнинг расмий шахслари билан музокаралар ўтказиш режалаштирилган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид