Фан-техника | 20:39 / 05.10.2016
12719
1 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг катта елканли яхта денгизга синаш учун чиқарилди

Фото: © EPA

Дунёдаги энг катта елканли яхта Sailing Yacht A сузишини синаш учун биринчи марта денгизга чиқарилди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар бермоқда.

Текширув вақтида елканларни автоматик бошқариш тизими синовдан ўтказилади. Россиялик миллиардер Андрея Мельниченко буюртмаси билан қурилган бу яхта Килдаги Nobiskrug верфидан денгизга чиқарилган.

143 метрлик яхта 2015 йил сентябрда сувга туширилган. Мутахассисларнинг баҳолашича, яхта эгасига камида 400 млн долларга тушган. Яхтанинг ташқи кўринишини яратиш билан таниқли дизайнер Филипп Старк шуғулланган.

Андрей Мельниченко СУЭК энергетик компанияси (92,2 фоиз), "Еврохим" (90 фоиз), "Сибирская генерирующая компания" (92,2 фоиз) каби компаниялар акцияларининг назорат пакетига эга. Forbes журнали унинг бойлигини 8,2 млрд долларга баҳолаган. Тадбиркор "Россиянинг энг бадавлат тадбиркорлари" рейтингида 2016 йилда 11-ўринни эгаллаган.

 

 

Мавзуга оид