Керри Афғонистон раҳбарияти билан мамлакатдаги терроризмга қарши кураш масаласини муҳокама қилди
АҚШ Давлат котиби Жон Керри 4 октябрь куни Брюсселда Афғонистон президенти Ашраф Ғани ва мамлакат ҳукумати бошлиғи Абдулла Абдулла билан учрашди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати хабар тарқатган.
Учрашувда Афғонистондаги терроризмга қарши кураш масаласи муҳокама этилган.
"Давлат котиби АҚШнинг Афғонистоннинг сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий томонлама тараққий этиши тарафдори эканини тасдиқлади. Шунингдек, АҚШ ва ҳарбий Альянс афғонистонликларнинг миллий мудофаа ва хавфсизлик кучларини қўллаб-қувватлашда давом этади. У шунингдек, АҚШ Афғонистоннинг ҳозирги ҳукумати олиб бораётган сиёсатни маъқуллашини таъкидлаб ўтган", дейилади хабарда.
Керри ва Афғонистон етакчилари мамлакатада коррупция, хавфсизликни таъминлаш ҳамда барқарор ривожланиш бўйича ислоҳотларни давом эттириш ҳақида муҳокама ўтказишган.
Мавзуга оид
18:57 / 07.09.2024
Брюсселдаги Audi заводи ёпилиши мумкин
16:45 / 30.08.2024
Кулеба Брюсселда Киевга ҳарбий ёрдамни тезлаштиришни муҳокама қилади
09:41 / 17.05.2024
Болаларни ҳимоя қилиш: Брюссел Meta’га қарши суриштирув бошлади
08:31 / 04.04.2024