Жаҳон | 00:06 / 05.10.2016
15249
3 дақиқада ўқилади

Гап келганда "отасини аяб ўтирмайдиган" Филиппин президенти кимларни "илиқ сўзлари билан сийлаш"га улгурди

Филиппиннинг президенти Родриго Дутерте 2016 йил июнидагина президент бўлганига қарамасдан, кўпчилик жаҳон етакчилари ва ташкилотларини ҳақоратлашга улгурди. Қуйида Дутерте ва унинг рақиблари ўртасидаги "ўзаро фикр алмашишлар" қандай кечганини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Родриго Дутерте
Агар сиз гиёҳвандларни билсангиз, бориб уларни ўзингиз ўлдираверинг (Филиппин аҳолисига мурожаати)

БМТ: БМТ Филиппин ҳукуматининг гиёҳвандфурушликка қарши усулларини қоралаган
Дутертенинг жавоби: Сизни ҳақоратламоқчи эмасман. Бироқ эҳтимол, биз БМТдан чиқиб кетишимизга тўғри келади. Нима учун биз бу тентакларни эшитишимиз керак?

Родриго Дутерте
Жон Керри (АҚШ давлат котиби) келди, бирга овқатландик, у 32 миллион доллар ташлаб кетди. Ажойиб. Келинг бу аҳмоқлар муносабатларни йўлга қўйиши учун уларни яна ҳақоратлайлик.

Барак Обама: Шарқий Осиё саммитида Дутерте билан Филиппинда инсон ҳуқуқларига амал қилиниши ҳақида гаплашиб қўяман.
Дутертенинг жавоби: Ҳурмат қилишни билиш керак. Шунчаки савол ва сўзларни ҳавога ташлаш керакмас. Ярамас, мен сени бу форумда ланъатлайман.

Барак Обама: Кўриниб турибди, у турфа йигит. Мен ўз жамоамга филиппинлик ҳамкасблар билан конструктив ва самарали музокараларга ишониш мумкинлигини аниқлаш учун гаплашишга кўрсатма бердим. 
 
Дутертенинг жавоби: Бу "ярамас" деганини англатмайди. Мен инсон ҳуқуқлари бўйича таҳдид сабабли ғазаблангандим. Бу АҚШ Давлат департаментидаги телбаларнинг айби.

БМТ: БМТ бош котиби Пан Ги Мун Филиппинда инсон ҳуқуқлари бузилишини қоралаб чиққан
Дутертенинг жавоби: Мен ўзимга "яна битта аҳмоқ-да", дедим. Мен жиноятчиларга қарши курашни давом эттираман. Туфурдим. Мен халқаро ҳамжамият республикаси президенти эмасман, мен Филиппин президентиман. 

Европа Иттифоқи: Европа Иттифоқи парламенти Филиппин ҳукуматининг гиёҳвандфурушликка қарши курашиш усулларини қоралаган.
Дутертенинг жавоби: Европа Иттифоқи менинг ҳаракатларимни қоралаганини ўқидим. Уларга битта гапим – йўқолларинг.

Родриго Дутерте: АҚШ Давлат департаменти бизга ёрдам бериш ўрнига бизни танқид қилмоқда. Сиз, жаноб Обама, жаҳаннамга боришингиз мумкин. Европа Иттифоқи эса яхшиси маҳшаргоҳни танласин, чунки дўзаҳ тўлиб бўлган.

Мавзуга оид