Карлуш Кейруш Эронга қарши Ўзбекистон футболчилари нега бундай тушунарсиз ўйин кўрсатганига изоҳ берди
Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичи доирасидаги Ўзбекистон – Эрон учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейриш ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
“Ўйин икки жамоа учун қийин кечди. Аммо, менимча, бугун биз ғалабага муносиброқ эдик. Ўзбекистон терма жамоаси майдоннинг ўзига тегишли қисмида тўпни назорат қилиб, узоқ масофага ҳаводан тўп узатиш билан банд бўлди. Биз бундай ҳолатда тўпни эгаллаб, қарши ҳужумга тезкорлик билан ўтиб, вазиятлар яратишга ҳаракат қилдик.
Менимча, бугун Ўзбекистон терма жамоасининг бундай ўйин намойиш этганига “айбдор” бизмиз. Менинг футболчиларим тактик жиҳатдан жуда тартибли ўйин намойиш қилдик ва уларнинг вазиятлар яратиши учун барча йўлларни ёпиб, уларга ҳужумда имкон бермадик. Ўзбекистон бугун Қатар ва Сурияга қарши ўйинлардагига нисбатан тезкорроқ ҳаракат қилди. Аммо Эрон бугун ўз олдига қўйган режасини тўлиқ бажарди ва шу сабабдан ҳам ғалаба қозондик.
Ўзбекистонга қарши Эрон бош мураббийи сифатида бир неча бор тўқнаш келганман. Энг қийини Теҳронда, ўз майдонимизда бўлган.
Шуни ҳам таъкидлашни истардимки, ғалаба албатта ёқимли, лекин бу бор йўғи, биз қўлга киритишим лозим бўлган 30 очконинг учтаси холос. Бошқа томондан айнан мана шу ғалаба, бизни ўша 30 очко томон яқинлаштирди. Бугунги ғалаба билан футболчиларимни табриклайман”, дейди Карлуш Кейруш.
Мавзуга оид
10:07 / 31.12.2021
Украинага чиндан Ленин асос солганми – Путиннинг матбуот анжумани ҳақида экспертлар нималар деди?
21:10 / 13.08.2021
Карлуш Кейруш Ўзбекистон МЖга бош мураббий бўлиш таклифини рад этгани маълум бўлди
16:43 / 02.12.2020
Карлуш Кейруш истеъфога чиқарилди
22:36 / 10.10.2019