Спорт | 12:42 / 06.10.2016
7695
1 дақиқада ўқилади
«Кучли бешлик»да илк ҳиндистонлик футболчи пайдо бўлди
Испаниянинг «Леганес» клуби ҳиндистонлик 18 ёшли футболчи Ишан Пандита билан шартнома имзолади. Бу ҳақда The Indian Express хабар берган.
Футболчи клубнинг ўринбосарлари таркибида тўп суради.
«Кашмир» клуби шарафини ҳимоя қилган Пандита топ-5 чемпионат вакили билан шартнома имзолаган илк ҳиндистонлик футболчига айланди.
«Леганес» ўтган мавсумда сегундада иккинчи ўринни эгаллади ва илк марта Испания примерасига чиқди. Мавсумнинг 7 туридан кейин 10 очко тўплаган ҳолда 11-ўринда жойлашган.