Порошенко Путинга Украина мустақиллиги учун миннатдорчилик билдирди
Украина президенти Пётр Порошенко Россия президенти Владимир Путин туфайли Украина мустақил давлат сифатида туғилиб, шаклланганини айтди. У бу ҳақда 6 октябрда талабалар билан учрашувда айтиб ўтди, деб хабар бермоқда "112 Украина" телеканали.
"Путинга бизда кўп йўналишлик йўқлиги учун миннатдор бўлиш мумкин. Мен нотўғри қабул қилиниши мумкин бўлган нарсани айтишим мумкин, бизнинг давлат иккинчи ёки учинчи марта айнан ҳозир туғилди. Биз бунинг шоҳидлари ва яратувчиларимиз", деб айтди Порошенко.
Унинг фикрича, Украина миллати охирги йилларда донороққа айланган. Порошенконинг айтишича, 2013 йилда Украинанинг НАТОга киришини 13 фоиз фуқаролар қўллаб-қувватлаган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич 54 фоизга етди. "Евроинтеграцияни 32 фоиз украиналиклар қўллаб-қувватлаган бўлса, ҳозирда уларнинг 70 фоизи ривожланишнинг европача йўналишини ёқламоқда", деб таъкидлаб ўтди Украина президенти.
17 сентябрда Владимир Путин Москва Украинани "мустақил, иқтисодий ва барча томонлама кучли давлат" сифатида кўришни исташини айтганди. Путиннинг айтишича, бу вазиятда Россия ишончли ва барқарор ҳамкорга эга бўлади. Путин бу Россиянинг миллий манфаатларига тўғри келишини, бироқ Москва бунга бир томонлама эриша олмаслигини таъкидлаб ўтган.
Ўша куниёқ Украина бош вазири Владимир Гройсман Киев ўз шартлари бўйича Москва билан мутлақ тинчликка эришиш истагидалигини айтган.
Мавзуга оид
22:35 / 11.11.2024
«Трамп билан ҳам, Ғарб етакчилари билан ҳам мулоқот режаланмаяпти» — Песков
16:42 / 11.11.2024
Кремл Путин ва Трамп телефонда суҳбатлашганини рад қилди
12:57 / 11.11.2024
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
07:55 / 11.11.2024