Sharp энг тиниқ экранни тақдим этди
CEATEC 2016 кўргазмасида Sharp компанияси виртуал дубулға учун 1008 пиксел зичлигига эга бўлган дисплейни тақдим этди. Бу тўғрисида Anandtech хабар берди.
Экран диагонали бор-йўғи 2,87 дюйм ва 2160x1920 пикселларга эга.
Масалан, Oculus Rift виртуаль реаллик шлемининг бир дисплейи 1080х1200 пикселлар ва дюмига 456 нуқталар зичлигига эга. Бироқ компания ҳозирча бу каби дисплейларни кўп миқдорда ишлаб чиқаришни режалаштирмаган, тижорий намуналар эса фақат йиллардан кейин пайдо бўлади.
Шунингдек, Sharp 8К дисплейнинг биринчи прототипларини тақдим этди: 85 дюймли телевизор ва 27 дюймли монитор. Ҳар икки қурилмада 4320га 7680 имкониятга эга IGZO панеллар ва 120 герц янгиланиш частотаси ўрнатилган.
Мавзуга оид
07:34 / 05.01.2024
Тошкент кўчаларига ҳайдовчилар учун маълумотлар ёзилган экранлар ўрнатилади
19:39 / 02.08.2020
Смартфоннинг хизмат муддатини узайтириш йўли маълум қилинди
18:41 / 01.09.2019
Германиядаги концертда экран қулаши оқибатида 28 киши жабрланди
20:20 / 10.11.2017