Жаҳон | 23:01 / 07.10.2016
4687
1 дақиқада ўқилади

Delta Airlines авиакомпанияси "Мэтью" бўрони сабабли 280 га яқин рейсни бекор қилди

Фото: © Flickr

АҚШнинг йирик авиакомпанияларидан бири Delta Airlines АҚШнинг жануби-шарқий соҳилларига 7 октябрда ёпирилган "Мэтью" бўрони сабабли 280 га яқин рейсни бекор қилди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

Компания матбуот-баёнотига кўра, асосан Флорида шимоли-шарқидаги ҳамда Жоржия ва Жанубий Каролина штатларидаги Дейтона-Бич, Орландо, Жэксонвилл, Саванна ва бошқа шаҳарлар аэропортларидан амалга оширилиши керак бўлган рейслар бекор қилинган.

Шу билан бирга, бироз сусайиб, штормга айланган бўроннинг ўтишига қараб, авиакомпаниянинг Майами, Форт-Лодердейл, Вест-Палм-Бичдаги парвозлари қайта йўлга қўйилган. 

Бўрон сабабли Флоридада ҳамда Жоржия, Жанубий ва Шимолий Каролина штатларининг соҳилбўйи ҳудудларида фавқулодда вазият тартиби эълон қилинган. 500 мингга яқин уй электр энергиясиз қолиб кетган. Табиий офат туфайли йирик авариялар юз бергани ҳақида маълумот келиб тушмаган.

 

Мавзуга оид