Ўзбекистон | 18:18 / 07.10.2016
5225
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон делегацияси Литва Республикаси Сейми депутатлари сайловининг халқаро кузатувида иштирок этмоқда

Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари К.Адилов бошчилигида Ўзбекистон Республикаси делегацияси 2016 йил 9 октябрь куни бўлиб ўтадиган Литва Республикаси Сейми депутатлари сайловининг халқаро кузатувида иштирок этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази хабар бермоқда. 

Ўзбекистон вакиллари 2015 йилда Литванинг маҳаллий сайловларида халқаро кузатувчилар сифатида иштирок этишганди. Ўз навбатида, Литва Республикаси парламенти ва Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари 2014 ва 2015 йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтган парламент ва президент сайловларини кузатишда қатнашган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Умумжаҳон сайлов органлари ассоциацияси каби халқаро ташкилотларга ҳамда хорижий давлатларнинг кўплаб вакилларига жорий йил 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатишда иштирок этишга таклифномалар юборди.

Мавзуга оид