Спорт | 20:06 / 09.10.2016
20488
2 дақиқада ўқилади

Санжар Раҳмонов профессионал рингдаги олтинчи ғалабасини қўлга киритди

Фото: Оламспорт

8 октябрь куни Лас-Вегасда (АҚШ) Sin City Showdown бокс кечаси бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик боксчи Санжар Раҳмонов ҳам рингга кўтарилди.

27 ёшли андижонлик боксчи АҚШ номидан рингга чиқиб келаётган Жонатан Динонгга қарши жангда ғалаба қозонди ва бу унинг профессионал боксдаги олтинчи ғалабаси бўлди.

Флойд Мейвезерга тегишли бўлган Mayweather Promotions номли промоутерлик компанияси номидан жанг қиладиган Санжар Раҳмонов 6 раундлик жангда рақибини очколар фарқи бўйича мағлуб этган. У шу кунга қадар еттита жанг ўтказган бўлиб, шуларнинг олтитасида рақибларидан устун келган, (3та нокаут) бир марта ютқазган.

Унга америкалик мураббий Дьюи Купер мураббийлик қилмоқда.

Санжар Раҳмонов 17 сентябрь куни америкалик Маркиус Хоуторнга қарши рингга чиқиб, Лас-Вегасда жангда зафар қучганди.

Ушбу боксчи ҳаваскор боксда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Зиятдинбек Тойгонбаев қўл остида шуғулланиб, 2009 йилда Осиё чемпиони ва 2013 йилда Ўзбекистон чемпиони бўлганди.

Мавзуга оид