Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung Galaxy C9: техник хусусиятлари билан танишинг
Янги Samsung Galaxy C9 смартфонининг хусусиятлари ҳинд божхона сайти Zauba'да пайдо бўлди. Қурилма мустаҳкам «темир» ва кенгайтирилган қувватга эга аккумулятор билан таъминланади.
C9 ўз тоифаси бўйича энг етакчилардан бирига айланади ва тўрт версияда ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг фарқи ҳақида батафсил маълумот йўқ. Samsung Galaxy C9 тўрт хил ранг – кумуш, кулранг, тилла ва пушти тилларангларда бўлади.
Батарея сиғимини Алоқа бўйича федераль комиссия (FCC) ҳам тасдиқлади. Смартфон тахминан қуйидагича кўринишда бўлади:
Samsung Galaxy C9 хусусиятлари:
Чипсет: Qualcomm Snapdragon 652
Оператив хотира: 6 ГБ
Доимий хотира: 64 ГБ
Экран: 6 дюйм, 1920x1080 нуқта
Асосий камера: 16 Мп
Олд камера: 16 Мп
Аккумулятор: 4000 мАч
Корпус: металл