WikiLeaks Клинтон сайлов кампанияси раҳбари мактубларининг навбатдаги қисмини чоп этди
WikiLeaks портали АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтон сайлов кампанияси раҳбари Жон Подеста мактубларининг 4-қисмини чоп этди. Бу ҳақда WikiLeaks твиттерида маълум қилинган. 4-қисм деярли 1,2 минг мактубдан иборат.
Ҳозирча WikiLeaks Подеста мактубларини яна қанча вақт чоп этиб бориши номаълум, деб хабар бермоқда The Hill. Айни вақтда 6 мингга яқин мактуб ошкор қилинган.
Клинтон сайлов кампанияси вакиллари чоп этилган мактубларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлашдан бош тортмоқдалар.
Аввалроқ WikiLeaks Подеста мактубларининг дастлабки учта қисмини чоп этгани маълум қилинганди.
Шунингдек, Федерал қидирувлар бюроси Подеста электрон почтаси бузилиб кирилишини тергов қилмоқда.
Мавзуга оид
21:29 / 01.10.2024
Жулиан Ассанж: «Мен журналистикада ўзимни айбдор деб тан олишга мажбур бўлдим»
00:06 / 26.09.2024
Жулиан Ассанж озод этилганидан бери илк бор омма олдида чиқиш қилади
08:52 / 25.06.2024
WikiLeaks асосчиси Ассанж Британия қамоқхонасидан озод этилди
08:15 / 10.06.2023