Жаҳон | 21:40 / 13.10.2016
20690
2 дақиқада ўқилади

Фоторепортаж: Таиландликлар қиролнинг вафотини оғир қабул қилмоқда

Фото: Reuters

Таиланд қироли Пхумипхон Адулъядет (Рама тўққизинчи) бугун, 88 ёшида Банкокдаги Сирират касалхонасида оламдан кўз юмди. 

1946 йилдан буён тахтда бўлган қирол дунёдаги энг кўп вақт ҳукмронлик қилиб келаётган монарх эди. Шу йилнинг июль ойида таиландликлар қирол бошқарувининг 70 йиллигини нишонлашганди.

Унинг бошқаруви даврида Таиландда 20дан ортиқ бош вазир алмашди, 18та конституция қабул қилинди, 19 марта давлат тўнтаруви бўлиб ўтди.

2015 йил охирида қироллик саройи ҳукмдорнинг хасталиги ҳақида маълум қилганди. Шу йил ёзида унинг соғлиги яхшиланаётгани айтилганди. Лекин у бугун гемодиализ туфайли вафот этгани эълон қилинди.

Эндиликда унинг тахтини ягона ўғли Маха Вачиралонгкорн эгаллайди.

Марҳум нафақат давлат раҳбари, балки ўз халқи учун кўп ишларни амалга оширган меҳнатсевар-қирол сифатида ҳам ўз фуқароларининг чексиз ҳурмат ва муҳаббатига сазовор бўлганди. Шу туфайли Таиланд халқи у билан оғир видолашмоқда.

 

 

Мавзуга оид