"Формула-1" пойгасининг собиқ пойгачиси Марк Уэббер фаолиятини якунлашини эълон қилди
"Формула-1" пойгасининг собиқ пойгачиси, ҳозирда бардошлилик бўйича пойгалар жаҳон чемпионатида Porsche учун иштирок этувчи Марк Уэббер 2016 йилги мавсумдан кейин фаолиятини якунлашини эълон қилади. Австралиялик пойгачи "Порше" билан ҳамкорлигини давом эттираверади, у марканинг расмий вакили лавозимини эгаллайди.
Шу тариқа, Уэббернинг охирги пойгаси 19 ноябрда ўтадиган "Баҳрайн 6 соати" марафони бўлади. Уэббер 6 та босқичдан кейин 4-ўрин эгалламоқда. Пойганинг навбатдаги босқичи "Фузи 6 соати" Японияда 16 октябрда бўлиб ўтади.
Уэббер "Формула-1"даги фаолиятини 2002 йилда Minardi жамоасида бошлаган. Кейинчалик Jaguar, Williams ва Red Bull жамоалари учун иштирок этган. Уэббер 2010, 2011 ва 2013 йиллардаги мавсумларни 3-ўрин билан якунлаган. У 2013 йилда "Формула-1"дан кетишини эълон қилган. Унинг ҳисобида пойганинг 217 та Гран-приси, 9 та ғалабаси ва 42 та подиуми бор.
Уэббер Porsche учун 2014 йилдан бери иштирок этмоқда. 2015 йилда унинг экипажи пойгачилар ҳисобида ютган ва "Ле-Ман 24 соати"да иккинчи бўлган.