Жаҳон | 08:22 / 17.10.2016
4442
1 дақиқада ўқилади

БМТ ўз ходимларининг жангариларни эвакуация қилиш учун Ҳалабга келганини рад этмоқда

Фото: RIA

БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси БМТ ходимлари Суриянинг Ҳалаб шаҳрига жангариларни эвакуация қилгани етиб келганлари ҳақидаги хабарни рад этди. Бу ҳақда бошқарманинг расмий вакилига иқтибос келтирган ҳолда  Sputnik ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

"БМТ ходимлари кеча Ҳалаб шарқига жангариларни эвакуация қилиш учун келганлари ҳақидаги хабар – мутлақ ёлғон", деб айтди бошқарма вакили Линда Том.

15 октябрда воқеа жойидаги манба Sputnik агентлигига Ҳалабнинг Бўстон ал-Қаср туманига БМТ ходимлари жангариларни олиб чиқиб кетиш учун келганларини маълум қилган. Манба маълумотларига кўра, жангариларни эвакуация қилиш шу куннинг ўзидаёқ бошланган бўлиши мумкин.

Аввалроқ жангариларни Ҳалабдан олиб чиқиб кетиш ташаббусини БМТнинг Сурия бўйича махсус элчиси Стаффан де Мистура билдирганди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид