Қонунчилик палатасига “Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси киритилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Вазирлар Маҳкамаси томонидан қонунчилик ташаббуси асосида Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси киритилди.
Қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан кўриб чиқилиб, маромига етказиш ва ялпи мажлис кун тартибига киритиш учун палатанинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси масъул этиб белгиланди.
Қонун лойиҳаси маъмурий қамоқни ўташ тартиби билан боғлиқ бўлган муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш, маъмурий қамоқни ўташ принциплари, тартиби, маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати, қонуний манфаатларини белгилаб бериш, шунингдек, уларда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларига, жамият ва давлат манфаатларига, умумқабул қилинган анъаналарга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлиш руҳини шакллантириш мақсадида ишлаб чиқилган.
Лойиҳада маъмурий қамоқ ўташнинг асослари, маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш учун махсус қабулхоналарнинг, шунингдек, маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолатини, маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхоналарда қабул қилиш, жойлаштириш ва сақлаш тартибини, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) махсус қабулхонага ташриф буюриш қоидалари каби бир қатор меъёрлар акс эттирилган.
- Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда маъмурий қамоқни ўташ қонунда белгиланган қоидалар асосида амалга оширилиши назарда тутилиши кўрсатилган бўлишига қарамай амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан маъмурий қамоқни ўташнинг аниқ қоидалари, маъмурий қамоқ кўринишидаги жазони ўтайдиган жойлар ва уларнинг ҳуқуқий ҳолати белгилаб берилмаганлиги сабабли мазкур қонун лойиҳаси қонунчиликдаги ушбу бўшлиқларни тўлдиришга хизмат қилади, - дейди Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси Бунёджон Эшонқулов.
Ушбу қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг жорий йил 20 октябрь куни ўтказилиши кутилаётган ялпи мажлисида депутатлар томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилади.
Манба: parliament.uz
Мавзуга оид
19:08 / 25.10.2024
Сайловда 1 миллиондан ортиқ фуқаро муддатидан олдин овоз берди
20:25 / 23.07.2024
Хориждаги маҳкум ўзбекистонликлар жазони ватанида давом эттириши мумкинлиги белгиланмоқда
19:14 / 23.07.2024
Ўзбекистонда “тренингчи”лар фаолияти тартибга солинади
14:10 / 09.07.2024