Спорт | 10:05 / 17.10.2016
6603
2 дақиқада ўқилади

Моуриньо «МЮ» ва «Ливерпуль» баҳси олдидан мухлисларга мурожаат қилди

«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо ўз жамоаси ҳамда «Ливерпуль» мухлисларини олдиндаги учрашув вақтида «Ҳиллсборо» ва Мюнхен фожиаларига оид ҳақоратли ҳайқириқлар айтмасликка чақирди.

«Футболда, агар шундай деб аташ мумкин бўлса, футбол фожиалари рўй бериб туради. Бу — муҳим ўйиндаги мағлубият, ўйинчининг хатоси. Қайсидир маънода бунинг устидан кулиш мумкин.

Лекин инсоний фожиа — бу жуда оғир ва даҳшатлидир. Ўйлайманки, бу мухлислар ўз ҳайқириқларида буни тилга олган охирги ҳолат эди. Чунки бу ҳақиқатдан катта фожиа бўлади.

Олдимизда турган ўйинда шунга ўхшаш ҳолатни кузатсам, қаттиқ хафа бўламан», деган Моуриньо.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда «Манчестер Юнайтед» ишқибозлари «Ливерпуль» билан ўйинда «Ҳиллсборо» стадионида юз берган фожиада мерсисайдлик мухлисларнинг ўлимини эслатишган, «Ливерпуль» мухлислари эса уларга жавобан «МЮ» асосий таркиби бўлган самолётнинг портлаб кетиши билан боғлиқ Мюнхен фожиаси ҳақида айтишганди.

Мавзуга оид