Трамп ҳақидаги қўпол ҳазилдан кейин Голливуд юлдузи шоусини юзлаб одам тарк этди
Голливуд юлдузи ва ҳажвчиси Эми Шумер АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трампни Флоридадаги шоусида ҳақорат қилгандан кейин шоуни 200 га яқин одам тарк этган. Бу ҳақда Tampa Bay Times портали хабар берган.
Гувоҳларнинг айтишича, Шумер Трампни зўравон деб атаб ва уни маҳлуққа ўхшатиб, у ҳақда қўпол ҳазил қилган. Бироқ юлдуз бу билан чекланиб қолмаган ва саҳнага Трампни қўллаб-қувватловчи бирор одам чиқиб, у нима учун Трамп номзодини қўллаб-қувватлашини тушунтириб беришини сўраган.
Бунга жавобан залдан бир эркак саҳнага кўтарилиб, Трампга овоз беришини, чунки унинг рақиби Хиллари Клинтонга ишонмаслигини айтган. Шумерни бу жавоб қониқтирмаган ва у Трамп ўзининг қизиққонлиги билан жуда хавфли эканини айтиб одамларни "ақлларини йиғишга" чорлаган.
Шундан кейин залдаги баъзи мухлислар актрисага нисбатан ҳуштакбозлик қилишган. Шумернинг ўзи эса норозилар зални тарк этишлари мумкинлигини, йўқса буни қўриқчилар қилишини айтган.
Мавзуга оид
20:53 / 11.10.2024
“Орландо ва у ердаги ўзбеклар “Милтон” тўфонидан жабр кўрмади” — Соҳиб Аббосхон
12:05 / 11.10.2024
«Милтон» тўфони: 16 қурбон, Флоридани сув босди, 3 млн уй электрсиз қолди
08:48 / 11.10.2024
Флоридадаги тўфон бир миллиондан ортиқ уйни энергиясиз қолдирди
21:48 / 10.10.2024