Обама Трамп ғолиб бўлса, уни шахсан инаугурацияга кузатиб боришга тайёрлигини айтди
АҚШ президенти Барак Обама АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трампни қўллаб-қувватламаслигини, бироқ агар у сайловларда ғолиб бўлса, уни шахсан инаугурацияга кузатиб боришга тайёрлигини айтди. Бу ҳақда Оқ уй расмий вакили Эрик Шульц маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.
"Мен аминманки, республикачилар номзоди Трампни амалдаги президентчалик ҳеч ким камроқ қўллаб-қувватламаса керак. Бироқ шу шароитда ҳам мамлакат раҳбари ҳокимиятни тинчлик билан топшириш тарафдори. Ва Обама Трампни АҚШ конгрессининг Капитолий тепалигидаги биносига кузатиб боради", деб айтди Шульц.
Аввалроқ Барак Обаманинг ўгай акаси Малик Обама Трампга ўз овозини беришга ваъда берганди. Малик Обама якуний теледебатларда шахсан иштирок этишини айтган. Трамп бунга жавобан президент қариндоши билан учрашишдан хурсанд бўлишини айтган.
Трамп агар сайловлар натижалари унда шубҳа уйғотса, у бўйича баҳслашишидан огоҳлантирган.
Мавзуга оид
09:59 / 07.11.2024
Собиқ президент Обама Трампни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
20:18 / 06.11.2024
Трамп инаугурацияси санаси белгиланди
00:24 / 02.10.2024
Клаудия Шейнбаум Мексика президенти лавозимига киришди
15:50 / 21.08.2024