Россиянинг Рязань шаҳрида газ портлаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
Россиянинг Рязань шаҳридаги кўп қаватли тураржой биноларидан бирида маиший газ портлаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди. Фавқулодда вазиятлар идораларига фалокат ҳақидаги хабар 23 октябрь соат 04:36да келиб тушган. Воқеа жойига тезкор хизматлар етиб келган. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Портлаш уйнинг юқори қаватларида содир бўлган, оқибатда 9- ва 10-қаватдаги уйлар шикастланган.
Охирги маълумотларга кўра, воқеа оқибатида 3 киши ҳалок бўлиб, 10 киши жабрланган. Жабрланганлар орасида бир бола ҳам бўлган. Барча жароҳатланганлар шифохоналарга етказилганлар.
Ҳозир воқеа жойида 120 дан кўпроқ одам иш олиб бормоқда. Улар уйни вайроналар остида жабрланганлар борлигига кўздан кечиришмоқда. Уйдан 28 киши эвакуация қилинган. Уларга вақтинчалик бошпана ташкиллаштирилган.
Мавзуга оид
14:37 / 22.10.2021
Рязань областидаги порох заводида содир бўлган портлаш оқибатида ўндан ортиқ инсон қурбон бўлди
23:23 / 07.10.2020
Рязандаги қурол-яроғ омборида ёнғин содир бўлди
13:34 / 12.01.2018
Россияда Ўзбекистоннинг 4 фуқароси газдан заҳарланиб ҳалок бўлди
10:50 / 29.11.2017