Google'нинг мобил операцион тизими ўнлаб фойдали ва қулай ишораларга эга. Уларнинг баъзиларини билмасдан ўтказиб юборишимиз ҳеч гапмас.  "Лайфхакер" биз ҳатто тахмин ҳам қилмаган бир неча Android-ишораларни жамлаб, улар ҳақида маълумот улашди. 

Қуйида келтирилган барча функциялар Android 6 Marshmallow'да синовдан ўтган. Операцион тизимнинг бошқа версияларида ёки HTC Sense ва Samsung TouchWiz кабиларда баъзи ишоралар бошқача ишлаши мумкин ёки умуман ишламаслиги эҳтимоли бор. 

1. Экран чегараларидан иккиламчи свайп: созламалар панелининг тўлиқ кенгайтмаси

Экран чегарасининг стандарт свайпи фақат хабарларни кўрсатади. Юқори панелни тўлиқ тушириш ва тизимнинг тезкор созламаларига кириш учун бир свайп (ҳаракат, силжитиш) амалга оширилади. Бироқ сиз бу икки ишорани битта билан алмаштиришингиз мумкин - худди шундай свайпни амалга оширасиз, лекин бу сафар - икки бармоқда. Бундай иккиламчи свайп панелни тўлиқ туширади ва барча тезкор созламаларга кириш имконини беради.

2. Хабарга узоқ босиб туриш: дастур созламаларига тез кириш

Агар бирор бир дастур мунтазам равишда хабар юбораверса, уларни камайтириш ёки шунчаки ўчириб қўйиш истаги туғилади. Бунинг учун иловани очиб, керакли созламаларни қидириш керак бўлади. Бироқ шунчаки хабарга босиб, бармоғингизни бир неча сония босиб турсангиз - керакли созламаларга тез кириш тугмаси пайдо бўлади.

3. Манзил сатри бўйлаб горизонтал свайплар: Chrome ёрлиқларини саҳифалаш

Chrome ёрлиқларининг биридан иккинчисига ўтиш учун аввал ёрлиқлар миқдорини англатувчи рақамга босиш керак, шундан сўнг улардан кераклисини танлаб олиш лозим. Бироқ бир ёрлиқдан бошқасига ўтишнинг қулай йўли бор. Бунинг учун бармоқлар ёрдамида манзил сатри бўйлаб свайпларни ўнгга ёки чапга амалга оширишнинг ўзи  етарли. 

4. Ўчириш тугмасини узоқ босиб туриш: хавфсиз режимга ўтиш

Агар қурилма  қотиб қолаверса, қайта юклаш эса ёрдам бермаса, унинг фаолиятини хавфсиз режимда синаб кўриш лозим. Бундай ҳолатда қурилмага бегона дастурлар таъсир кўрсата олмайди, шу боис у туфайли юзага келган муаммоларни бартараф қилган маъқул. Хавфсиз режимга ўтиш учун таъминот тугмасини босинг ва дисплейда "таъминотни ўчириш" тугмаси пайдо бўлгунга қадар ушлаб туринг. Шундан сўнг уни яна бироз ушлаб турсангиз, бир сонияда хавфсиз режимга ўтиш таклифини кўрасиз.