Ўтган асрнинг сўнгги ўн йиллиги ва янги асрнинг дастлабки ўн йиллиги том маънода мўъжизаларга бой давр бўлди. Интернет кашф этилиши, мобил алоқанинг кескин тараққий этиши, ундан сўнг смартфонлар эволюцияси дунёни кескин ўзгартириб юборди. Айниқса, смартфонлар пайдо бўлиши ва оммалашиши фан-техника соҳасида жиддий инқилобларни амалга оширди. Энди, одамлар уйдан чиқмаган ҳолда смартфон ёрдамида аксарият юмушларини бажара олади. Тўғри, интернет ёрдамида уйда ўтириб смартфон ёрдамида бажариладиган ишларни компьютер ёки ноутбукда ҳам бажарса бўлади. Лекин бунда смартфонлар ўз қулайлиги билан компьютерлар ва ноутбуклардан анча афзал ҳисобланади. Ахир уни чўнтакка ҳам солиб кетаверса бўладида!

Смартфонлар тарихи
Смартфон сўзи инглизча smartphone сўзидан олинган бўлиб, у «ақлли телефон» маъносини беради. Бу терминни илк марта мобил телефонлар ишлаб чиқарадиган Ericsson компанияси муомалага киритган. Компания 2000 йилда янги Ericsson R380s моделини ишлаб чиқара бошлайди ва уни «смартфон» деб атайди. Бу модел ўша пайтда энг ихчам уяли алоқа воситаси эди. Бошқалар ишлаб чиқараётган мобил қурилмалар «яримта ғишт» шаклида ва оғирлиги ҳам салмоқли бўлганда, ушбу қурилманинг оғирлиги «атиги» 164 грамм бўлган. Ишлаб чиқарувчилар бу қурилмани смартфон деб аташгани билан у оддий мобил телефонлардан атиги 2-3та ошиқча функцияси билан ажралиб турган, холос.

Шундан сўнг, уяли алоқа воситаси ишлаб чиқарадиган компаниялар ўзлари ишлаб чиқараётган мобил телефонларни мукаммаллаштириш йўлида «пойга бошлашди». 2001 йилда Nokia компанияси Nokia 9210 моделини, бироз ўтиб Nokia 7650 моделини ишлаб чиқара бошлади. 2002 йилдан пойгага Microsoft, Siemens, шунингдек, икки компания қўшилиши натижасида пайдо бўлган Sony Ericsson ва яна бир қатор компаниялар қўшилди. Кейинроқ мобил қурилмалар ишлаб чиқариш бозорига аста-секинлик билан Хитой компаниялари ҳам кириб кела бошлади.

Смартфонлар бозорида инқилоб юз бериши
2007 йилда Apple компанияси ўзининг илк iPhone смартфонларини сотувга чиқаради. Ушбу қурилма ўша пайтда смартфонлар бозорида жуда катта шов-шувга сабаб бўлади ва маҳсулотлар муваффақият билан сотилади. Ўша йилда Google компанияси Linux ядроси билан дастлабки Android платформасини яратади. 2008 йилда Apple компанияси iPhone 3G қурилмасини ишлаб чиқаришни бошлайди. Бу қурилма дунёнинг 70га яқин мамлакати бозорларида катта муваффақиятга эришади. Айнан шу модел туфайли Apple компанияси ўша йили дунё мобил қурилмалар савдосида 5 фоизлик ўсиш қайд этади.

T-Mobile G1 / Photo: