Спорт | 19:14 / 24.10.2016
9319
1 дақиқада ўқилади
Телеканаллар Верратти ўзининг алмаштирилганидан қаттиқ норози бўлгани кўрсатилган видеони намойиш қилди
«Пари Сен-Жермен» жамоасининг италиялик ярим ҳимоячиси Марко Верратти Франция чемпионатининг 10-турида «Марсель»га қарши кечган ва 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланган учрашув вақтида майдондан олинганига очиқчасига норозилик билдирди.
Парижликлар бош мураббийи Унай Эмери учрашувнинг 59-дақиқасида ушбу ёш хавбекнинг ўрнига Блез Матюидини туширганди.
«Мен ёмон ўйнаётгандимми? У бу билан мен ёмон ўйнаганимни айтдими?», – дея мурожаат қилган футболчи «ПСЖ» жамоасининг захира ўриндиғидаги футболчилар ва ёрдамчи мураббийларга.
Бу видео маҳаллий телеканаллар хабарларида намойиш этилган.