Филиппин президенти хорижлик ҳарбийлар мамлакатдан чиқиб кетишини талаб қилди
Филиппин президенти Родриго Дутерте мамлакатдан хориж қўшинлари олиб чиқилишини талаб қилмоқда. У бу иш яқин 2 йил ичида амалга ошишини истайди. Бу ҳақда AP агентлиги хабар тарқатган.
«Мен Хитой билан дўст бўлишимизни истайман. Менга қурол-яроғ, мамлакатимда ўрнатилган ракеталар, бомбардимончи самолётлар учун бошқа мамлакатларнинг аэродромлари керак эмас», — деган Дутерте Японияга амалга оширган 3 кунлик ташрифи давомидаги учрашувлардан бирида.
Филиппин раҳбари мамлакатининг мустақил ташқи сиёсатига эришишга ҳаракат қилаётганини қайд этган.
«Биз Американинг ёрдамисиз ҳам яшай оламиз. Балки ҳаёт даражамиз унчалик юқори бўлмас, лекин мен айтаманки, яшай оламиз», — деган Дутерте бизнес вакилларидан иборат аудиторияга мурожаат қилатуриб.
АР нашрининг маълум қилишича, 26 октябрь куни Дутерте Япония бош вазири Синдзо Абэ билан учрашади.
Мавзуга оид
18:35 / 24.05.2022
Дутерте Украинадаги урушни қоралади
20:39 / 30.11.2021
Дутертенинг вориси Филиппин президенти сайловларида иштирок этмасликка қарор қилди
22:18 / 12.10.2021
Филиппин президенти вакциналарга қаршиларни уйқуда бўлганларида эмлашни таклиф қилди
09:41 / 03.10.2021