Спорт | 22:33 / 27.10.2016
13803
1 дақиқада ўқилади
17 ёшли футболчининг битта ўйинини томоша қилиш учун жаҳоннинг турли клубларидан 90 нафар скаут келди
Швеция чемпионатининг 27-турида «Гётеборг» АИК жамоасини қабул қилди ва бу ўйинга 90 нафар скаут ташриф буюрди. Expressen хабарига кўра, улар меҳмонлар жамоаси футболчиси Александр Исаакнинг ўйинини кузатиш учун келишганди.
«Янги Ибраҳимович» лақабини олган 17 ёшли Александер Исаак жорий мавсумнинг 20 ўйинида 9та гол уриб, Европадаги кўплаб жамоалар эътиборини ўзига қаратган.
Исаакка айни вақтда «Бавария», «Манчестер Юнайтед», «Боруссия» Д, «Аякс», «Челси», «Бешиктош», «Трабзонспор», «Сандерленд» ва «Вильярреал» клублари қизиқмоқда.
Ибраҳимович ўзининг собиқ жамоаларига «янги Златан»ни сотиб олишни тавсия қилди