Ўзбекистон | 20:25 / 27.10.2016
4584
1 дақиқада ўқилади

ИҲТТ делегацияси Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнес экспорт салоҳиятини ошириш масалаларини муҳокама қилди

26 октябрь куни Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг (ИҲТТ) Антонио Сомма бошчилигидаги делегацияси билан музокаралар ўтказилди. Учрашув «Евросиё мамлакатлари рақобатбардошлигини ошириш» дастури доирасида бўлиб ўтди.

Давлат рақобат қўмитаси раиси Д. Ҳидоятов ва делегация раҳбари Антонио Сомма рақобат муҳитини ривожлантириш, кичик ва ўрта бизнес экспорт салоҳиятини ошириш масалаларини муҳокама этди. Бу борада яқиндан ҳамкорлик қилиш ва тажриба алмашиш юзасидан келишиб олинди. 

Қўмита ходимлари делегация аъзолари учун «Экспорт салоҳияти ва савдо тараққиёти: янги имкониятлар ва синовлар» мавзусида тақдимот ўтказди. 

Учрашув сўнггида томонлар рақобат муҳитини ривожлантириш ҳамда кичик ва ўрта бизнеснинг экспорт салоҳиятини ошириш борасида ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга келишишди.