Жамият | 21:21 / 27.10.2016
8201
1 дақиқада ўқилади
Украина президенти ҳар куни ибодат қилишини маълум қилди
Украина президенти Пётр Порошенко ҳар куни эрталаб ибодат қилишга 15-20 дақиқа ажратишини маълум қилди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар берди.
"Ҳар куни мен уйғониб, ибодат қиламан. Бу тахминан 15-20 дақиқа олади", деб айтди Порошенко талабалар билан учрашувда.
Порошенко бунда "Украина президенти сифатида қасамёд келтирган Инжилни эслашини" таъкидлаб ўтди.
Порошенко 2014 йил май ойида ўтган сайловларга кўра, Украина президенти бўлган. 2016 йил "Рейтинг" ижтимоий гуруҳи ўтказган сўровномага кўра, Порошенконинг Украина президенти сифатидаги фаолиятини бор-йўғи 3 фоизгина украиналиклар қўллаб-қувватлаши, 73 фоизи эса норози эканини маълум бўлган.
Мавзуга оид
10:07 / 09.05.2024
Порошенко Германияни Украинадан келган эркакларни молиялаштирмасликка чақирди
09:05 / 22.10.2022
Порошенко: Киев Россиянинг Эрон дронларидан фойдаланганини исботлай олади
18:39 / 15.03.2022
Порошенко миллиардер мақомини йўқотди
20:42 / 17.01.2022