Фан-техника | 20:22 / 28.10.2016
7659
2 дақиқада ўқилади

Amazon раҳбари бир соат ичида 3 млрд доллар йўқотди

Фото: Cheriss May / Zumapress / Globallookpress.com

Amazon компанияси бош директори Жефф Безос компаниянинг 2016 йил 3-чоракдаги даромади таҳлилчилар тахмин қилганидан камроқ бўлгани сабабли бир соат ичида 3,2 млрд доллар йўқотди. Бу ҳақда Forbes журнали хабар бермоқда

Forbes талқини бўйича 400 нафар энг бой америкалик рейтингида 2-ўринни эгаллаётган тадбиркор 27 октябрь эрталаб 70,7 млрд доллар соҳиби бўлган эди. Май ойи маълумотларига кўра, тадбиркор компаниянинг 17 фоиз акциясига эга эди.  

Компания ҳисоботи чоп этилгандан кейиноқ Amazon акциялари нархи 5,7 фоизга, яъни  818,4 доллардан 782,1 долларга тушиб кетди ва савдолар якунлангандан 45 дақиқа кейин Безос давлати 67,5 млрд долларгача камайиб кетди.

Бироқ шу билан бирга бугунги кундаги маълумотларга кўра, жорий йил Безос учун рекордли бўлди: унинг давлати 20 млрд долларга кўпайган. Жорий йилнинг 1-ярмида компаниянинг соф даромади 1,37 млрд долларни ташкил қилган ва 2015 йилдаги шу кўрсаткичдан 39 марта кўпроқ бўлган.

Безос сармоячи Уоррен Баффеттни ортда қолдириб, 2016 йил октябрда энг бой америкаликлар рўйхатининг 2-ўрнини эгаллади.

Amazon компанияси 1994 йилда яратилган. Интернет орқали маҳсулот ва хизматлар сотувчи энг йирик компания ҳисобланади.

 

Мавзуга оид