Фан-техника | 19:42 / 29.10.2016
7789
1 дақиқада ўқилади

Хитойлик геймерлар антиқа рекорд ўрнатишди

Фото: guinnessworldrecords.com

Wings Gaming жамоасидан хитойлик геймерлар Dota 2 ўйинида ғолиб бўлганлари учун 9,1 млн долларлик мукофот пули олишгани билан Гиннесс рекордлар китобига киришди, деб хабар бермоқда Guinness World Records.

Мусобақа ёзда Сиэтлда бўлиб ўтган. Унинг умумий мукофот жамғармаси киберспорт бўйича барча мусобақалар орасида энг йириги бўлди ва 21 млн долларни ташкил қилди. 

Ушбу мукофотнинг деярли ярми хитойлик геймерларга насиб қилди. Бу шундай турдаги мусобақалар ўртасида олинган энг йирик мукофот бўлди.

Жамоа 2014 йилда шакллантирилган бўлиб, у авваллари бундай катта мукофот пули ютган эмас. Мусобақадаги ғалаба эвазига жамоанинг 5 аъзоси бир зумда миллионерга айландилар.

Маълумот учун, Dota 2 компьютер ўйини стратегия жанридаги, реал вақтдаги кўп фойдаланувчили жамоавий ўйин ҳисобланади. Ўйинда 5 кишидан иккита жамоа иштирок этади.