Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Рэмбо" фильмининг янги қисми суратга олинади
"Рэмбо" фильмининг янги қисми унинг бош юлдузи – актёр Сильвестр Сталлонесиз суратга олиниши маълум қилинди. Бу ҳақда Nu Image/Millennium Films киностудиясига иқтибос келтирган ҳолда Empire хабар бермоқда.
Фильм продюсерлари Жон Рэмбо жосус 007 – Жеймс Бонд каби жангари фильмларнинг "абадий" қаҳрамонига айланишига умид қилмоқдалар. Янги фильмнинг режиссёри Ариэль Вромен бўлиши кутилмоқда.
Рэмбо ёзувчи Дэвид Моррелл томонидан ўйлаб топилган. Рэмбонинг саргузаштлари ҳақида 4 та фильм: "Рэмбо: Биринчи қон" (1982), "Рэмбо: Биринчи қон – 2" (1985), "Рэмбо-3" (1988) ва "Рэмбо IV" (2007) суратга олинган.
Моррелл Сталлоне ижросидаги Рэмбо муваффақиятли чиққани, бироқ бу ролни бошқа актёрлар ҳам ўйнай олган бўлишларини айтди. "Бу худди Жеймс Бонд каби. Унинг турли талқинлари бор, бироқ улар ҳаммаси жуда муваффақиятли чиққан", деб таъкидлаб ўтди ёзувчи.
Мавзуга оид
00:36 / 28.11.2019
Трамп ўзини Роккига қиёслаб, унинг қиёфасидаги суратини эълон қилди
00:38 / 07.01.2019
Сильвестр Сталлоне ва Роберт Де Ниро бокс “жанги” ўтказишди (видео)
02:30 / 07.05.2018
Сильвестр Сталлоне бешинчи марта “Рэмбо”да суратга тушади
17:27 / 19.02.2018