Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Кореяда 100 дан кўпроқ одам тошқин қурбонларига айланди
Шимолий Кореяда тошқин сабабли 138 киши ҳалок бўлди, яна 400 киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда Қизил Хоч ва Қизил яримой жамиятлари халқаро федерацияси маълумотларига иқтибос келтирган ҳолда NHK хабар бермоқда.
Таъкидланишича, тошқин юз берган Хамген-Пукто вилоятида 70 мингга яқин одам уйидан маҳрум бўлган.
Жабрланганлар чодирларда яшамоқдалар ҳамда озиқ-овқат ва ичимлик сувининг кескин етишмаётганини ҳис қилмоқдалар. Бу орада ноябрдаёқ бу ҳудудда ҳарорат -15 градусгача тушиб кетади. Бу давлатга халқаро ёрдам умумий ҳажми 15,5 млн долларни ташкил қилиши керак, бироқ ҳозирда бу қийматнинг 25 фоизигина тўпланган.
Таъкидланишича, жаҳон ҳамжамияти Шимолий Кореянинг ёрдам ҳақидаги илтимосларига суст жавоб бермоқда. Бунга мамлакат томонидан яқинда ўтказилган ядровий ва ракета синовлари сабаб бўлмоқда.
Маълумотларга кўра, тошқин охирги 70 йил ичидаги энг кучлиси бўлган. Тошқин "Лайонрок" тўфони чақирган жалалар ва Туманган дарёси тошиши оқибатида Хамген-Пукто вилоятини қамраб олган.
Мавзуга оид
09:12 / 27.05.2026
Ўзбекистонда 5 та сел-сув омбори қурилади
09:03 / 27.05.2026
Шимолий Корея бир нечта турдаги ракеталарни синовдан ўтказди
22:02 / 06.05.2026
“Яна озгина ёмғир ёғса, фавқулодда ҳолат вужудга келарди” – шаҳарсоз
20:01 / 01.03.2026