Жаҳон | 18:56 / 31.10.2016
6798
1 дақиқада ўқилади

Туркманистон президенти 1 ноябрь куни Москвага боради

Фото: Вести

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухаммедов 1 ноябрь куни Россия президенти Владимир Путин таклифи билан Москвага ишчи ташриф уюштиради. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берган.

"Олий даражадаги учрашувлар вақтида икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари кўриб чиқилиши кутилмоқда. Шунингдек, долзарб минтақавий масалалар бўйича фикр алмашилади", дейилган хабарда.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш