Юқори оқсилли парҳезнинг асосий фойдаси маълум қилинди
Юқори оқсилли парҳез олти ҳафтада жигардаги ёғларни 48 фоизга қисқартиради. Бунда инсоннинг ҳайвон ёки ўсимлик оқсилларини истеъмол қилиши аҳамиятсиз. Германиянинг Инсон озиқланиши институти олимлари ана шундай қарор қабул қилишди. Gastroenterology журналида чоп этилган мазкур тадқиқот натижаларини EurekAlert нашри чоп этди.
Олимлар тадқиқот давомида икки хил вариантдаги юқори оқсилли парҳезнинг метаболизмга таъсирини ўрганиб чиқишди. Тадқиқотда 49 ёшдан 78 ёшгача бўлган 2-турдаги қандли диабет ва аксарият ҳолларда, жигардаги ёғ касаллигидан азият чекувчи кишилар иштирок этишди. Бир вариантда оқсил манбаи ўсимлик маҳсулотлари (нон, нўхат, лапша), иккинчисида эса - ҳайвон маҳсулотлари (ёғсиз сут маҳсулотлари, оқ гўшт, балиқ) бўлди.
Тадқиқот натижаларига кўра, барча иштирокчиларнинг жигари ҳамда липид алмашинувида ижобий ўзгаришлар юз берган, шунингдек инсулинга нисбатан сезувчанликнинг яхшиланиши, қондаги фибробластлар ўсиш омили бўлган гормон даражасининг сезиларли пасайиши кузатилган. Мазкур гормоннинг юқори концентрацияси ортиқча вазнга эга кишиларга хосдир.
Жигарнинг ноалкоголь ёғли касаллиги Европа ва АҚШда энг кўп тарқалган сурункали жигар касаллиги ҳисобланади. Бу касалликни даволамаслик 2-турдаги қандли диабет ва жигар церрозига олиб келиши мумкин.
Мавзуга оид
22:26 / 30.05.2024
Хитойлик олимлар дунёда биринчи бўлиб II турдаги қандли диабетга чалинган беморни даволади
16:13 / 30.06.2023
2050 йилда қандли диабетга чалинганлар сони 1,3 миллиардга етиши мумкин – The Lancet
17:34 / 26.05.2023
Диабет мактаби – саломатликка сенинг қадаминг!
19:26 / 24.04.2023