Ўзбекистон | 18:30 / 04.11.2016
5740
3 дақиқада ўқилади

Олий Мажлисда «Ўзбекистон – Европа Иттифоқи» парламент ҳамкорлиги қўмитасининг навбатдаги мажлиси ўтказилди

© Commons.wikimedia/ Bobyrr

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида «Ўзбекистон – Европа Иттифоқи» парламент ҳамкорлиги қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Қўмита мажлисида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи  ўртасидаги муносабатларни, хусусан, ижтимоий-иқтисодий, инвестиция, молия ва ҳуқуқ соҳаларидаги, шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги муносабатларни янада фаоллаштиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Бундан ташқари, тарафлар минтақавий ва халқаро хавфсизликка бўлган таҳдидларга қарши курашиш, минтақанинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш юзасидан амалий мулоқот ва ҳамкорликни йўлга қўйишга доир чора-тадбирларни муҳокама қилдилар.

Мажлисда демократик ҳуқуқий давлатни барпо этиш, кучли фуқаролик жамиятини ривожлантириш юзасидан Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида батафсил ахборот тақдим этилди. Хусусан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини бундан буён ҳам таъминлаш, хусусий мулкни муҳофаза қилиш ва унинг дахлсизлигини кафолатлашнинг ҳуқуқий механизмларини мустаҳкамлаш, шунингдек, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини  ишончли муҳофаза қилишни кучайтиришга йўналтирилган чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди.

Шу йил 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови доирасидаги тадбирларни муҳокама қилиш чоғида  Ўзбекистонда очиқ ва адолатли демократик сайловни ўтказиш учун барча зарур шарт-шароит яратилганлиги, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг боришини мониторинг қилишга халқаро кузатувчилар кенг жалб қилингани таъкидланди.
Ивета Григуле, Европарламентнинг Марказий Осиё мамлакатлари ва Монголия билан алоқалар бўйича делегацияси раиси (Латвия):

– Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг вафоти муносабати билан Ўзбекистон халқига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Ислом Каримов ўзининг бутун куч-ғайратини ва тафаккурини Ўзбекистонни ҳар томонлама ривожлантиришга, унинг мустақиллигини мустаҳкамлашга бағишлади.

Европапарламент ва Ўзбекистон ҳамкорлиги сўнгги йилларда янада ривож топмоқда. Европа Иттифоқи ва Европапарламентнинг Ўзбекистонга нисбатан муносабати доимо илиқ ҳамда дўстона бўлиб келган. Ўтган йиллар давомида барча соҳалар бўйича, жумладан, таълим, ижтимоий соҳа, минтақавий тараққиёт, қишлоқ хўжалигида кўплаб лойиҳалар амалга оширилди. Булар бизнинг яқин келажакдаги шериклигимизнинг ҳам устувор йўналишлари бўлиб қолади. Европа Иттифоқи бундан кейин ҳам мамлакатингизни қўллаб-қувватлайверади.
Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар ва Ўзбекистон ўзаро ҳамкорлик доирасида бизни бирлаштирадиган ижобий тажрибага эътиборни кучайтирмоқда. Чунки ҳамкорлигимиз умумий қадриятларимиз ва мақсадларимизга асосланган. Мақсадларимиз Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи халқларининг фаровон турмуш кечиришига қаратилгандир.

Брандо Бонифей, делегация аъзоси (Италия):

– Бугунги йиғилиш долзарб масалаларни муҳокама қилиш, тажриба алмашиш учун қулай имконият бўлди. Бизнес тузилмалар билан янги алоқалар ўрнатиш, иқтисодиёт соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ҳамкорлигининг устувор йўналишлари бўлиши керак.

 

Мавзуга оид