"Лукойл" яқин 10 йил учун мўлжалланган устувор йўналишларини маълум қилди
"Лукойл" нефть компанияси яқин 10 йил учун ривожланишининг учта асосий йўналишини танлаб олди, деб хабар бермоқда "Интерфакс" ахборот агентлиги.
Компания президенти Вагит Алекперов "Россия 24" телеканалига берган интервьюсида устувор йўналишлар орасида нефть қазиб олиш коэффициентини ошириш технологияларини ривожлантириш, қийин қазиб олинувчи захираларни жалб қилиш ва чуқур сув остидан нефть қазиб олиш борлигини маълум қилди.
"Биз бугунги кунда Лукойл" компанияси Россия, миллий ва трансмиллий компания эканлигини ўзимиз учун англаганмиз ва глобал бозорда иш олиб борамиз", деб айтган Алекперов.
Алекперовнинг айтишича, компаниянинг 25 йиллик иши давомида энг катта ютуқларидан бири Каспий шимолида янги нефть вилоятининг очилиши бўлди.
Forbes журнали талқини бўйича, "Лукойл" Россиянинг учта энг йирик компанияси орасига киради. 2016 йил 2-чорагида компания соф фойдасини ўтган чоракка нисбатан 46 фоизга, яъни 62,57 млрд рублгача етказган.
Мавзуга оид
14:41 / 19.07.2024
Словакияга Украина орқали «Лукойл»дан нефт етиб келиши тўхтади
18:09 / 04.07.2024
“Лукойл”га нисбатан нархларни сунъий ошириш аломатлари билан иш қўзғатилди
20:29 / 01.09.2022
Россияда топ-менежерларнинг сирли ўлимлари давом этади. «Лукойл» директорлар кенгаши раиси юқори қаватдан қулади
08:18 / 01.09.2022