Сеулда президентнинг истеъфосини талаб қилиб минглаб кишилар кўчаларга чиқди
Жанубий Корея полицияси маълумотларига кўра, 5 ноябрда 43 мингдан 100 минггача кореяликлар Сеул марказида коррупцион можаро туфайли мамлакат президенти Пак Кин Хенинг истеъфосини талаб қилиб йиғилди, деб хабар бермоқда "Рёнхап" ахборот агентлиги.
Аввалроқ маълум қилингандек, можарога президентнинг дугонаси, ҳеч қандай расмий лавозимни эгалламайдиган ва ўз манфаатлари йўлида давлат ишларига аралашган Цой Сун Силь сабаб бўлди. Маълум бўлишича, Силь президентнинг нутқларини улар расман маълум қилингунга қадар таҳрир қилган. Цой Сун Силь шахсий ва тижорат мақсадларида президентга таъсир қилганликда гумон қилинмоқда. Жумладан, ҳуқуқ-тартибот муассасаларининг маълум қилишича, унинг иккита жамғармаси – MIR ва K-Sport йирик бизнесдан пул йиғиш билан шуғулланган. Жорий ҳафтада аёл ҳибсга олинди.
4 ноябрда маълум қилинган маълумотларга кўра, президентнинг рейтинги рекорд даражагача тушиб кетган ва 5 фоизни ташкил қилмоқда.
Таъкидланишича, норозилик намойиши вақтида тартибни 20 минг полициячи сақлаган ва уларга турли иғволарга берилмаслик буюрилган. Бироқ полиция тўқнашувлар юз бериши мумкинлигидан огоҳлантирган, чунки унинг маълумотларига кўра, намойишчилардан бир қисми президент саройи томон йўл олиш мақсадида полиция тўсиқларини айланиб ўтишга уринган.
Аввалроқ полиция норозилик намойишларини ўтказишни тақиқлаганди, бироқ маъмурий суд бу қарорни бекор қилган.
Мавзуга оид
14:40 / 30.10.2024
Киев ва Сеул КХДРга қарши туриш учун алоқаларни фаоллаштирмоқда
08:50 / 22.10.2024
ОАВ: Сеул Украинага разведка ходимларини юбориши мумкин
10:51 / 22.07.2024
Сеул КХДРни яна чиқинди шарларини учиришда айблади
10:18 / 25.01.2024