Жаҳон | 20:55 / 05.11.2016
7888
1 дақиқада ўқилади

ЖАР президенти турмага ўтиришдан қўрқмаслигини айтди

Фото: RIA

Жанубий Африка Республикаси президенти Жейкоб Зума авж олган коррупцион можаро сабабли турмага ўтиришдан қўрқмаслигини айтди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Коррупцияда гумон қилинаётган Зума унинг истеъфосини талаб қилаётганларга шу тариқа жавоб қайтарди. ЖАР президенти унинг панжара ортида ўтириш тажрибаси борлигини айтган. Унинг таъкидлашича, у ЖАРдаги апартеидга қарши ҳаракатдаги иштироки учун ҳаётининг 10 йилини қамоқда ўтказган.

Маълум қилинишича, жорий ҳафтада ЖАРни кузатувчи агентлик давлат даражасидаги коррупция масаласи ва унга Зуманинг алоқаси бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳисобот чоп этган. Зума бу ҳисоботни танқид қилган ва унга "бирорта ҳам сўз айтишга" берилмаганини таъкидлаб ўтган.

 

Мавзуга оид