Фан-техника | 23:29 / 07.11.2016
6281
2 дақиқада ўқилади

Хитойлик Нюрбургринг трассасида машинанинг икки ғилдирагида юриш бўйича рекорд ўрнатди

Фото: motor.ru

Хитойлик каскадёр Ханю Юэ Германиядаги Нюрбургринг трассасини машинанинг икки ғилдирагида бир марта тўлиқ айланиб чиқиб, трасса рекордини ўрнатди. Ушбу рекорд заезднинг онлайн-трансляциясига 200 мингга яқин томошабин уланди, у немис трассасининг YouTube-каналида олиб борилди

Ушбу рекорд натижа кучайтирилган конструкцияли ғилдираклар ва йўлтанламас покришкалар кўринишида махсус ишланган MINI хэтчбекида ўрнатилди. Хитойликка трассани ўртача 28 км/соат тезлик билан босиб ўтиш учун 45 дақиқа талаб этилди. 

Юэнинг айтишича, агар орқа ғилдирак соз ҳолатда бўлганда у трассани анча тезроқ ўтиши ҳам мумкин эди. Носозлик оқибатида машина 20 км/соатдан юқорироқ тезликда титрай бошлаган. Хитойликнинг айтишича, у йўлнинг чорак қисмини босиб ўтгач, чап елкасида кучли юкламалар сабабли кескин оғриқ сеза бошлаган.

Октябрь охирида финляндиялик каскадёр Веса Кимивяки автомобилнинг икки ғилдирагида энг тез юриш бўйича жаҳон рекордини ўрнатганди: у BMW 3-Series купесида соатига 186,269 км тезликкача тезлаша олган.