Перулик шаманлар Клинтон, Трамп ва Путин сурати олдида ибодат рақсини амалга оширишди
Перулик шаманлар америкалик сайловчиларга ёрдам кўрсатиш мақсадида Лимадаги пляжда тўпланишди ва чилдирмалар ҳамда қўлларидаги туморлар билан АҚШ президентлари портретлари қаршисида ўз ибодатларини амалга оширишди. Бу ҳақда Newshub хабар бермоқда.
Шаманлардан бирининг сўзларига кўра, сайловда Ҳиллари Клинтон ғалаба қозонади.
Интернетда жойлаштирилган видеороликда Ҳиллари Клинтон ва унинг рақиби Дональд Трамп портрети билан бир қаторда Россия президенти Владимир Путин ҳамда унинг венесуэлалик ва колумбиялик ҳамкасблари — Николас Мадуро ҳамда Хуан Мануэль Сантоснинг суратлари турганига гувоҳ бўлиш мумкин. Улар бу маросимда қандай аҳамият касб этишларига ойдинлик киритилмаган.
Мавзуга оид
18:24 / 04.11.2024
Перуда футболчи ўйин вақтида чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлди
21:55 / 22.10.2024
Перу собиқ президенти Алехандро Толедо пора олгани учун 20 йилга қамалди
23:36 / 11.10.2024
Ўрмон ёнғинлари Перу экотизими ва ёввойи табиатини яксон қилмоқда
17:20 / 11.09.2024