Жаҳон | 07:54 / 09.11.2016
14735
2 дақиқада ўқилади

Ироқ Курдистонида ер тагидан номаълум кўр балиқлар сузиб чиқди

Германиянинг Лейбниц номидаги чучук сув экологияси институти олимлари Ироқ Курдистонида аввал номаълум бўлган кўр балиқлар турини аниқлашди. Олимлар бу ҳақда Zootaxa журналида маълум қилишди.  

Younis Sabir Abdullah

Eidinemacheilus proudlovei деб номланган бу антиқа балиқлар биринчи маротаба жорий йилнинг март ойида аниқланган. Улар ер ости сувларида яшайдилар.

Ўшанда Загрос тоғ тизмаларида кучли ёғингарчиликдан кейин маҳаллий аҳоли янги чашма аниқлаган. Айнан шу чашмада аввал ҳеч учрамаган ғайритабиий балиқлар аниқланган. Улардан аксарияти ўша ондаёқ қушлар томондан еб ташланган. Маълум қилинишича, бу антиқа балиқларни йиғиб олган биринчи шахс курд биологи Корш Арарат бўлган.

"Eidinemacheilus proudlovei’да кўз ва тангачалар йўқ, унинг териси доғларга эга эмас. Эҳтимол, балиқлар ғорлар деворидаги бактериал плёнка билан озиқаланади, бироқ уларнинг келиб чиқиши ҳақида ҳеч нарса маълум эмас", деб тушунтириш берди тадқиқот иши муаллифи Жорж Фрейхоф.
 

Мавзуга оид