Жаҳон | 17:45 / 14.03.2018
4680
2 дақиқада ўқилади

Ироқ Курдистонида халқаро аэропортлар фаолияти тикланди

Фото: © РИА Новости / Дмитрий Виноградов

14 март куни Ироқ Курдистонидаги аэропортлар халқаро рейслар учун расман очилди. Бу ҳақда курдларнинг телеканалида хабар берилган.

«Ироқ Курдистонидаги аэропортлар халқаро рейслар учун очилди», дея хабар берган канал.

Шунингдек, Ироқ ички ишлар вазирлиги «Ас-Сумария» телеканали орқали Арбилдаги аэропортлардан бирида учишлар бошланганини маълум қилган.

Сешанба куни Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий ҳафта давомида Ироқ Курдистони билан авиқатновларни тиклашга фармойиш берганди. Бош вазир Ички ишлар вазирлигидаги чиқишида Арбил ва Сулаймониядаги аэропортлар фаолияти йўлга қўйилиши ҳақида гапирганди.

Ироқ Курдистони ва федерал ҳукумат ўртасидаги муносабатлар 2017 йилнинг сентябрида ўтказилган курдлар референдуми туфайли совуқлашганди. Ўшанда референдумда қатнашганларнинг 93 фоизи курдлар мустақил давлат бўлиб ажралиб чиқишини қўллаб-қувватлаганди.

Референдумдан кейин Ироқ ҳукумати мухториятга нисбатан қатор санкциялар қўллаганди. Улар қаторида - минтақадан халқаро рейсларни тўхтатиш ва банк амалиётлари ҳудуддан ташқарида амал қилишини тўхтатиш ҳам бор эди.

Мавзуга оид