NYT: Россия АҚШдан "кутилмаган совға" олди
Дональд Трампнинг АҚШ президентлиги сайловларидаги ғалабаси Кремлга кутилмаган совға бўлди, деб ёзмоқда The New York Times.
Нашрнинг таъкидлашича, Россия президенти Владимир Путин учун сайловлар натижаси Москва Ғарбнинг заифлиги исботи сифатида АҚШдаги президентлик сайловларини қўллай олишидан камроқ даражада муҳимроқ бўлган.
Мақола муаллифларининг фикрича, Трампда ташқи сиёсат юргазишда тажриба, НАТО билан алоқалар йўқлиги, унинг Путин билан очиқчасига ҳайратланиши ва Қримни тан олиши мумкинлиги Кремлга қўл келадигандек кўринади.
Хиллари Клинтон эса Россияда хушланмайди. Кўплаб россиялик юқори лавозимдаги амалдорлар уни Ливия, Сурия ва Украинани тўзитган "тузумларни ўзгартириш"нинг "бош архитекторларидан бири" деб аташади, деб ўз фикрларини хулосаламоқда The New York Times.