Жамият | 13:07 / 10.11.2016
12855
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида лицей ва коллеж раҳбарлари “Jungseok ISGS” дастури билан таништирилди

Фото: inha.uz

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида пойтахтда фаолият юритаётган академик лицей ва коллеж раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар бермоқда. 
Учрашувда Тошкентда фаолият юритувчи академик лицей ва коллежларнинг 70 нафар директори иштирок этди.

Учрашув давомида Корея Республикасидаги Инҳа университети вакиллари жорий йилда очилган Jungseok International School of Global Studies (Jungseok ISGS, Глобал тадқиқотлар халқаро мактаби) дастурини тақдим этишди.

“Jungseok ISGS” дастури ёшларга Корея Республикасидаги Инҳа университетида таълим олиш ҳамда глобал тадқиқотлар соҳасида бакалавр даражасини олиш имконини беради. Дастур томонидан аълочи талабаларга грантлар кўзда тутилган.
 

Мавзуга оид