Путин КВН юбилей кечасига ташриф буюрди ва у ҳақда ҳазиллашди
Россия президенти Владимир Путин кўплаб давлатларда оммабоп бўлган КВН (Клуб веселых и находчивых) кўрсатувининг 55 йиллигига бағишланган юбилей кечага ташриф буюрди.
Путин кечага ташриф буюрган клубнинг барча иштирокчилари ва 24 ноябрда 75 ёшини қаршилайдиган, клуб бошловчиси Александр Масляковни бу ажойиб сана билан табриклади. Путин КВНчиларнинг ҳазилларига баҳо бериб ўтди.
"Улар ўзларига қандайдир ҳазиллар қилишга ижозат беришади. Ва яна қаерда? Кремлда. Собиқ, кетаётган, келаётган ва амалдаги катта бошлиқлар ҳақида. Мана бу гапни ким ҳақида гапиргандингиз: "Уйланди, ажрашди, бахтли"?", деб ўзига шаъма қилган Путин. Зал бу ҳазилни кулги ва олқишлар билан қабул қилган.
"Мендан КВНга маслаҳат беришни сўрашди: КВН – катта, иноқ, жуда яхши оила, бахтли бўлинглар", деб маслаҳат берган Путин.
"Говорит Москва" радиостанциясининг хабар беришича, Путин эслаб ўтган ҳазил "Сборная Пятигорска" жамоаси ижроси вақтида янграганди. Жамоа аъзоларидан бири радиостанцияга бу ҳазил Путин ҳақида бўлмагани ва жамоанинг бир аъзосига нисбатан айтилганини маълум қилган.
Мавзуга оид
20:43 / 13.11.2024
«Мосфильм» киностудияси ўз омборидаги танкларни Россия армиясига топширди
22:15 / 12.11.2024
ОАВ: Путин Трампнинг инаугурациясигача Курскни қайтаришни буюрди
13:11 / 12.11.2024
Сиёсатшунос Галлямов: Трамп Путин учун тузоқ қўймоқда
09:58 / 12.11.2024